18:06 | 20.06.23

                       

Фарғонада «права» олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 доллар олган

Фарғонада «C» ва «D» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган фуқаро қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги МЧЖ раҳбари фуқарога ўқув машғулотларига қатнашмасдан, уларни ижобий якунлаганлиги ҳақида маълумотнома бериб, «С» ва «D» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: