11:42 | 02.11.23
Фахрий қоровул саф тортиб, ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янграган.
Бугун, 2 ноябр куни Самарқанд шаҳрида Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан мамлакатда бўлиб турибди.
Бугун, 2 ноябр куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросимидан бошланган.
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган.
Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олган ва шоҳсупага таклиф қилган.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янграган ва фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтган.
Ўзбекистон ва Франция президентлари расмий делегациялар аъзоларини қутлаган. Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макрон билан учрашиб, икки давлат раҳбари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: