2:53 | 21.12.23

                       

Ёзги олимпия ўйинлари Францияда ўтказилади

Франция ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлинг. «Париж 2024» ёзги олимпия ўйинлари ҳамда француз маданияти билан танишиб чиқинг

Франция 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилади. Париж шахри  Олимпиада  ўтказиш учун 100 йилдан сўнг эстафетани яна қўлга олди. 1924 йилда хам Франция Олимпия ўйинларига мезбон бўлган.

Париж Эйфел минораси
Фото:desatrancos

Франция дунёдаги энг гўзал мамлакатлардан бири бўлиб у юқори академик стандартларга эга бўлган институтлари, замонавий тадқиқот муассаслари,маданий ҳилма ҳиллиги ва ижтимоий ҳаёти билан асрлар мобайнида саййоҳларни ўзига ром этган ўлкадир. Хўш,сиз бу давлат ҳақида нималар биласиз?

Bugun.uz ўз муштарийларига Франция давлати тарихи, мамлакат кино саноати ҳамда француз ошхонаси ҳақида маълумот беради.

Франция тарихи

Ҳозирги Франция ҳудудига оид бўлган биринчи ёзувлар темир даврига тўгри келади. Хозирда Франция  мамлакати жойлашган ҳудудлар даставвал қадимги Рим империяси ерлари бўлган. Рим тарихчилари бу ерда яшовчи аҳолини асосий уч этно-лингивистик гуруҳларга, галлар, акитанияликлар ва белгияликларга ажратган.

Милоддан аввалги 7 асрда юнонлар Ўрта ер денгизи соҳилида Массалия  мустамлакасига асос солган. Хозирги кунда бу худуд Марсэл шахри булиб, у  Франциянинг энг қадимий шаҳридир.

Мамлакат номи герман қабилаларига мансуб «Франклар» номидан олинган бўлиб франк сўзи «эркин» деган маънони англатади

Шу билан бирга, бази Келт қабилалари ҳозирги Франция  ҳудудининг шарқий қисмларигача келиб қўшилганлар. Милоддан аввалги 58-50 йилларда Рим саркардаси Юлий Сезар Галлияни Рим Республикасига қўшиб олади.

Юлий Цезар ва Галлар жанги
Фото: World History Encyclopedia

Галлия Римликлар учун муҳим ҳарбий аҳамятга эга эди. Минтақадаги маҳаллий қабилалар: галлар ва германлар ҳам Римга бир неча бор ҳужум қилишган, аммо бу ҳужумлар  бесамар кетган.

843 йилда Каролинглар империяси парчаланиши сабаб  Ғарбий Франк давлати ташкил топди.Шу даврдан бошлаб Франция мустақил давлат бўлди.

10 асрга келибгина бу мамлакат Франция деб атала бошлади

Шу асрдан бошлаб мамлакат маданият ёдгорликлари Романеск услубидаги кўплаб черков ва қалъалар ҳатто асосий шаҳарлар кўчаларини шакллантирган. Францияда черков ва дунёвий маданияти ривожлана бошлаганига қарамай Франция-Италия, Германия, Англия ва кўплаб сиёсий қарши тузумлар билан доимий қуролли тўқнашувлар остида бўлган.

Францияда тарихида ҳокимят алмашинувлари узоқ вақт рўй берган. Ҳокимят алмашинувидаги энг асосий даврлари булар:

  •  Қироллик даври (Бошланғич жумҳурият);
    Монархия.
    1789 йилидаги Француз инқилоби
  • Қирғин даври (1799-1814);
    Наполеон Бонапартнинг ҳукумати.
    Француз империяси яратилиши
  • Ресторация (1814-1830);
    Боурбонлар қайтиши ва Француз қироллик даври
    1830 йилидаги Июл инқилоби.
Наполеон Бонапарт
Фото:History.com
  • Темирйўли (1830-1848);
    Конституцион монархия ва ҳокимиятнинг либерализацияси
    1848 йилидаги Феврал инқилоби.
  • Иккинчи Импараторлик (1852-1870);
    Наполеон III ҳукумати
    1870 йилидаги Седан уруши ва III Наполеоннинг қўлга олиши.
  • Биринчи Республика (1870-1940);
    Француз жумҳурияти
    Биринчи Жаҳон уруши (1914–1918).
Франция армияси. Биринчи жахон уруши вактида
Фото: Britannica
  •  Нартиссизм ва Иккинчи Жаҳон уруши (1940-1944);
    Франция ҳудудини қисқарилиши;
  •  Республика. Замонавий Франция республикаси (1946-ҳозирги вақтгача);
    Иккинчи Жаҳон уруши сўнг қайта тикланиши
    Демократик давлат тузуми. Ҳозирги давр.

Париж 2024  ёзги олимпия ўйинлари

2024 йилда ҳам ёзги олимпия ўйинларига мезбонлик қилиши кутилмоқда. Париж 2024 ташкилий қўмитаси ўзига хос халқаро байрам руҳида олимпизмнинг янги қарашларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Бутун олимпия оиласи билан биргаликда  ўта оғир даврдан кейин( бутун жахондаги нотинчликлар) спорт дунёни яхши томонга ўзгартириши учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ харакат килишмокда

Париж шаҳри 1900 ва 1924 йилларда 2-ва 8- ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган

Париж асрлар давомида дунёнинг турли бурчакларидан келган одамларни, жумладан, олимпия ҳаракати асосчиларини илиқ кутиб олган.

Французларнинг машхур ихтиролари

Франция ҳақида ҳақида гап кетганда, мамлакатдаги жуда кўп турли хил ихтиролар ҳақида ёзмасликнинг иложи йўқ. Улардан энг дунёга машхурлари билан таништирамиз.

Николас Апперт 1809 йилда озиқ-овқат сақлаш учун консерваларни ихтиро қилган. Консерванинг отаси сифатида танилган Апперт овқатларни сақлаб қолиш учун қайноқ сувга солинган шиша идишлар ва банкалардан фойдаланган.

Франциялик педагог ва ихтирочи Луи Брайл бутун дунёда кўзи ожизлар учун қўлланиладиган Брайл алифбосини ихтиро қилди. Ўзи кўриш қобилияти заиф бўлган Луи бирдан олтигача маълум тартибда жойлаштирилган бўртма нуқталарни бармоқлари билан ўтказиб, ўз номи билан машҳур Брайл алифбосини ўқиш имконини яратди.

Кузи ожизлар учун Брайл алифбоси
Фото:Domtor.com

1816 йилда Француз шифокори Рене Лаеннек стетоскопни ихтиро қилган

Ака-ука Монтгольфиер зиғир халтани иссиқ ҳаво билан тўлдириш орқали биринчи ҳаво шарида парвоз қилишди.

франциядаги биринчи хаво шари
Фото:Britanicca

Француз сартароши Александр Фердинанд Годефрой 1888 йилда дунёдаги биринчи фен соч қурутувчи аппаратни ихтиро қилган.

Франция адабиёти. Энг кўп нобел мукофотлари

Франция адабиёт бўйича жами 15 марта Нобел мукофотига сазовор бўлган мамлакат. Бундан кўринадики нобел бўйича ҳам ўтмишдан ҳозирги кунгача энг машҳур ёзувчи, мутафаккир ва санъаткорларга эга бўлган Франция дунёда биринчи ўринда туради. Франция  Нобел мукофоти олган адиблар;

  • Андре Гиде
  • Албер Камю
  • Жан-Пол Сартре
  • Анни Энро
  • Фредрик Мистрал
Француз адиби Патрик Модиано Нобел мукофоти билан такдирланмокда
Фото:Nobel prize

Шунингдек, Франция:

  • Александр Дюма Уч мушкетёр»«Граф Монте-Кристо» «Темир ниқоб» муаллифи
  • Антуан де Сент Экзюпери «Кичик шаҳзода» муаллифи
  • Монтен;
  • Эмил Зола;
  • Ламартине;
  • Стендҳал;
  • Флауберт
  • Виктор Гюго каби кўплаб машҳур исмли буюк адибларнинг ватанидир.

Француз ошхонаси

Француз ошхонаси ҳақида гап кетганда, багетлар, винолар, пишлоқлар, кремлар ва таом тақдимотлари ёдга келади.

Француз оиласида тушлик
Фото:Berlitz

Ҳатто Французлар овқатланиш учун яшайди, бутун дунё эса яшаш учун овқатланади деган ҳазил ибора ҳам бор.

Овқатланиш маданияти уларнинг турмуш тарзининг муҳим қисмидир. Франциядаги ресторанлардаги ҳизмат кўрсатиш санъатдек гап.Овқатланишдан олдин уларда столга албатта француз нони багет ва турли хил соуслар тортадилар.

Мамлакатда ҳар йили 10 миллиардга яқин багет ишлаб чиқарилади

Багет нонлари 1993 йили мамлакатда нон тайёрлаш учун қаттиқ меъёрлар қўйилган вақтдан бери тайёрланади. Унга ҳечқандай суъний қўшимча қўшилмасдан сув туз ва ҳамиртурушдан тайёрланади.

Французлар ҳар йили тахминан 500 миллион салянгоз истеъмол қилинади салянгоз бу денгиз шиллиқуртлари ҳисобланади. Оқсил ва ёғи кам бўлган бу таом бироз қўрқинчли ва ғалати туюлса-да сиз бу ўлкада от гўшти, қурбақа оёғи, тириклайин пишириладиган саккизаёқ таоми ва қуён юраги каби бунданда ҳайратлантирувчи таомларни топишингиз мумкин

Франция кино саноати

Агар сиз кино тарихига қизиқсангиз Франция бу борасида ҳам етакчи мамлакатдир. Дунё кино иштиёқмандларига масхур бўлган Канн кинофестивали ҳам Франциянинг Канн шахрида ўткизилади.

Канн кинофестивали
Фото:Cannes France

Франция кинонинг ватанидир чунки Франциялик ака-ука Август ва Луи Люмерлар дунёда биринчи бўлиб кинони яратган инсонлар ҳисобланади. 1895 йилда улар  Парижда оммавий намойишини ўтказдилар. «Лумер фабрикасини тарк этаётган ишчилар» фильми ўнта қисқа метражли фильмдан иборат бўлиб, тарихга биринчи фильм сифатида киради.

Хозирги кунгача Франциянинг кўплаб кинолари дунё буйлаб машхурликка эришган

Франция таълим тизими ва
университетлар

Францияда таълим соҳасининг ривожланиш тарихи Наполеон Бонапарт даврига бориб тақалади. Замонавий таълим эса 20 аср оҳирларидан бошланади.

1841 йилда Франция халқ таълими вазири Жюл Ферри замонавий мактаблар тизимини яратади

Францияда олий таълим уч босқич бакалвр,магистиратура ва докторликдан иборат. Олий таълим давлат томонидан молиялаштирилади.
Франциянинг энг нуфузли университетларини сизга таништириб ўтамиз

1. «Sorbanne университети»

Франциядаги энг нуфузли машхур университетлардан бири. Сарбонна дунёдаги энг қадимги университет ҳисобланиб 1253 йилда ташкил топган.
У Парижда шаҳрида жойлашган. Сорбонна тиббиёт, ҳуқуқ, иқтисодиёт, фалсафа, тарих, адабиёт ва бошқа фанларни ўз ичига олган кенг кўламли ўқув дастурларини таклиф этади.Алберт Эйнштейн, Жан-Пол Сартр, Пабло Пикассо каби таниқли олимлар бу университетда дарс берган.

Франция Sarbonne университети
Фото:Micefa

2. «Париж-Сакле университети»

Париж-Сакле университети. Париж яқинидаги Монсо-Ле-Мин шаҳрида жойлашган. Университет 2007 йилда ташкил этилган . Париж-Сакле университетида иқтисодиёт, бизнес, ҳуқуқшунослик, тиббиёт ва бошқа соҳаларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари мавжуд. Университетда шунингдек, дунёнинг бошқа университетлари билан талабалар алмашинуви дастурлари ҳам бор.

Париж сакле университети
Фото:Micefa

3. «Париж Дидро университети»

Париж Дидро университети – 1970 йилда ташкил этилган Париждаги хусусий университет. Университет тарих, адабиёт, санъат, фалсафа, социология ва иқтисодиёт каби турли йўналишларда бакалавриат ва магистратура дастурларини бор.Университет, шунингдек, тадқиқот марказлари ва лабораторияларни ўз ичига олган кучли илмий базага эга.

Париж. Дидро университети
Фото:Smarse

4. «Écоlе normale superiure университети»

Écоlе normale superiure (ENS) Франциянинг машҳур университетларидан бири. У 1872 йилда ташкил этилган ва Парижда жойлашган. ENS математика, физика, кимё, биология ва бошқа фанлар бўйича бакалавр дастурларини таклиф этади. Шунингдек, университет турли илмий йўналишларда магистратура ва докторлик дастурларини таклиф этади.

École normale supérieure Университети
Фото:PSL

5. «Миллий Агрономия институти»

Миллий агрономия институти (ИНРА) – Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган илмий-тадқиқот институти. У 1902 йилда ташкил этилган ва қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича дунёдаги энг йирик институтлардан биридир.

Аграр университети махсус даласи
Фото: Le Dauphine

Эйфел минораси ва ошиқлар шаҳри Париж

Парижга ўзининг сеҳрли кўриниши, романтик яшил боғлари,мусиқаси тарихий маданий обидалари ва ўзига ҳос географик жойлашуви сабабдан ошиқлар шаҳри деб ном берилган.

Париж Франциянинг пойтахти бўлиб, аҳоли сони юқори ва дунё бўйича энг кўп саййоҳ келувчи шаҳар ҳисобланади. Париж атамасининг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиб қадимий галча «парисии» «парисиоси» сўзларидан келиб чиққан.

Париж шахри
Фото:pixabay

Парижда 60 дан ортиқ театр, концерт заллари, фазони тадқиқ қилувчи бинолар мавжуд. Шунингдек дунёдаги энг катта музей Louvre (Лувр) музейи ҳам Парижда жойлашган. Бу музей ўтмишда қироллар саройи бўлган. Бу музейда жаҳонга машхур Моно Лиса (Jakonda) портрети ва Венус де Мило ҳайкали бор ва милёнлаб одамлар айнан шу тарихий экспанатларни кўриш учун музейга ташриф буюрадилар.

987 йилдан бошлаб Париж Француз қироллиги пойтахти эди

Франциянинг рамзи бўлмиш Эйфел минораси ҳам Париж шаҳрида жойлашган.
Бу Парижнинг энг нуфузли меъморий намунаси бўлиб 1889 йилдаги умумжаҳон кўргазмаси учун қурилган. Унинг асосчилари Морис Кошлен ва Эмиел Нугедир.

Металдан қурилган минора 2 йил Ичида қад ростлаган

Тўрт устунли пирамида шаклини эслатувчи минора радиоэшиттириш ва телекўрсатувларнинг муҳим маркази ҳисобланади. Аввалига бир қатор олим ва ёзувчилар минорани шаҳар кўркини бузувчи катта ва қўпол деб ҳисоблаб қурилишига норозилик билдиришган аммо кўриб турганингиздек Эйфел минораси ҳозирги кунда Парижга йилига 5,5 милён сайёҳни жалб қилувчи энг гўзал обидалардан биридир.

Эйфел минораси
Фото:the Independent

Францияда туризм

Франция Бирлашган Миллатлар ташкилотига қарашли дунё туризм ташкилоти маълумотига кўра дунёда энг кўп зиёрат этилган мамлакатдир. Францияга хар йили 89 миллион саййохлар ташриф бюради. Бу ўлканинг Америка, Хитой ва Италия каби давлатлардан туризм йуналишидада устун булишига энг муҳим сабаблари мамлакатдаги Париж, Лион, Ница ва Страцбург каби дунёнинг энг гўзал шаҳарлари, ўзига ҳос яшил боғлари, гўзал француз қишлоқлари, бетакрор пляжлари, Алп тоғларида чанғи учиш завқи, айниқса Луврдаги кўплаб музейлар ва санъат марказлари борлиги дейишимиз мумкин.
Париж дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлар қаторига кирадиМамлакатнинг санъат, кино, адабиёт, мусиқа, мода ва таълим каби кўплаб соҳаларда жаҳон миқёсидаги обрўси эса тақсинга сазовар.

Франция хакидаги энг кизикарли фактлар

  •  Франциянинг прованс шаҳрида дунёда ягона бўлган тирбандлик музейи бор.
  • Франция газ ва нэфт эмас озиқ овқат ишлаб чиқаради.
  • Жинси матоси Францияда кашф килинган.
  •  94 фоиз француз болалари инглиз тилида бемалол гаплаша оладилар.
  •  Францияда пишлоқларнин 400 дан ортиқ тури чиқарилади.
  • Моянез францияда кашф қилинган.
  •  Францияда ўлган одам билан турмуш қуриш қонунан мумкин.
  • Францияда вино ичиб машина ҳайдаш мумкин лекин унинг миқдори уч стакандан ошмаслиги шарт.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: