Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш учун хорижий тажрибани ўрганиб, янги ташаббусларни илгари сурди.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия тажрибалари таҳлил қилинди. Шу асосда қуйидаги таклифлар тайёрланди:
- Тунги ишчи гуруҳ ташкил этиш: 2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни қўллаб-қувватлаш учун махсус гуруҳ тузилади.
- Дам олиш масканлари учун 24/7 режим: Ҳар жума ва шанба кунлари бар ва ресторанларни узлуксиз ишлашга ўтишини таъминлаш режалаштирилган.
- Жамоат транспортининг 24 соатлик хизмати: Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда жамоат транспорти (автобус, трамвай, метро) 24 соат ишлаш режимига ўтказилади.
- «Тунги Тошкент» платформаси: Тунги иқтисодиёт объектлари, жамоат транспорти йўналишлари ва арзонлаштирилган таклифлар ҳақида маълумот берувчи электрон платформа яратилади.
- Инфратузилмани ривожлантириш: Белгиланган ҳудудларда ёритиш тизимини яхшилаш, аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулайликлар яратилади.
Шунингдек, «Тунги иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ва лицензия бериш тартибини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.