11:35 | 06.12.24
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
6 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади. Президент матбуот хизмати хабар беришича, табрикда Жапаровнинг Қирғизистонда фаровонликни ошириш ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини кўтариш йўлидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилган.
Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги қардошлик ва стратегик шерикликнинг тарихий аҳамиятини таъкидлаб, олий даражадаги мулоқотлар ва эришилган келишувлар халқлар манфаатига хизмат қилаётганини қайд этди.
«Юқори ҳурмат ва ишонч, ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган кўп қиррали муносабатларимиз мустаҳкамланиб боришига ишонаман», – дейилади табрикда.
Президент Жапаровни мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва давлат раҳбарлигида янги зафарлар тилаш билан бирга, Қирғизистон халқини тинчлик ва фаровонликка интилишда қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: