16:01 | 08.12.24

                       

Навоий вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш режалари муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлар асосида Навоий вилояти иқтисодий ривожланишига қаратилган янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Йиғилишда ҳудуднинг истиқболли имкониятлари ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Янги лойиҳалар

  • Кармана кимё технопарки: Қўшимча яйлов ерларида саноат корхоналари, жумладан, каолин, кварц ва мато бўёғи ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланади.
  • Айдаркўл атрофида туризм: 150 гектар ерда меҳмонхона ва дам олиш масканлари қуриш орқали 10 минг сайёҳга хизмат кўрсатиш режалаштирилган. 200 иш ўрни яратилади.
  • Яйловлардан фойдаланиш: 350 минг гектар яйловга иқлимга мос экинлар экиш режаси ишлаб чиқилди. Томди ва Учқудуқда эчкичилик ва қўйчилик ривожлантирилади.
  • Қишлоқ хўжалиги: Хатирчи ва Навбаҳорда интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилинади. Италиядан олиб келинган кунгабоқар уруғини такрорий экин сифатида экиш орқали 5 минг аҳолига даромад манбаи яратилади.
Фото: Президент матбуот хизмати

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш

2025 йилда 140 минг аҳолини иш билан таъминлаш ва 10 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Тахминан 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш ва 320 миллион долларлик экспорт амалга ошириш кўзда тутилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хулоса

Йиғилишда Навоий вилоятини замонавий касбларга ўқитиш ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Навоийнинг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун режалар қайта кўриб чиқилиши кераклиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати