11:35 | 11.12.24

                       

Ёғ-мой маҳсулотлари экспортига рухсат берилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев 10 декабр куни озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича 2025 йил режаларини муҳокама қилди. Ёғ-мой ва гўшт маҳсулотлари экспорти ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Натижалар:

  • 2024 йилда 16 млн тонна сабзавот, 5 млн тонна мева, 15 млн тонна гўшт ва сут етиштирилди. 343 та янги саноат лойиҳаси ишга туширилди.
  • Қандолат маҳсулотлари экспорти 4 баробарга ошди, ёғ-мой саноатида 408 та корхона очилди.
  • Хориж бозорига мўлжалланган гўшт ва колбаса маҳсулотлари экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш учун халқаро стандартларга мослаштириш режалаштирилмоқда.

Асосий ўзгаришлар:

  1. Ёғ-мой экспорти: Ишлаб чиқариш 120 минг тоннагача кўпайиши мумкин. Бозор талабидан келиб чиқиб, экспортига рухсат бериш таклифи тайёрланмоқда.
  2. Гўшт маҳсулотлари стандарти: Сақлаш муддатини 4-12 ойгача ошириш бўйича стандартлар Европа нормаларига мослаштирилади.
  3. Тропик мевалар концентрати: Божхона божларидан озод қилиш таклифи кўриб чиқилади.

Президент топшириқлари:

  • Сут маҳсулотлари учун Наманган, Самарқанд ва Тошкентда лабораториялар ташкил этиш.
  • Табиий ва қуруқ сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун махсус белгилар жорий қилиш.
  • «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида тадбиркорликни ривожлантиришни кучайтириш.