22:11 | 12.12.24

                       

Ўзбекистонликларнинг коррупцияга қарши муносабати ўрганилди

Коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқот жамоатчиликнинг коррупцияга қараши ва унинг салбий оқибатлари ҳақидаги фикрларни очиб берди.

Коррупция тушунчаси:

Респондентларнинг 54,8 фоизи коррупцияни мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб ҳисоблайди. 51,4 фоиз эса уни қариндош-уруғчилик билан боғлайди. 49,6 фоиз пул кўринишида миннатдорликни коррупцияга тенглаштиради.

Энг коррупциялашган соҳалар:

  • Тиббиёт муассасалари – 56,4%;
  • Олий таълим муассасалари – 39%;
  • Мактабгача таълим муассасалари – 27,4%;
  • Маҳаллий ҳокимият органлари – 25,6%.

Хабар беришга тайёрлик: респондентларнинг 74% коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга тайёр. Шулардан 82,2% электрон платформа ёки мобил илова орқали хабар беришга устуворлик беради.

Қўшимча маълумотлар:

  • Аҳолининг бир қисми (12%) хабар беришни салбий ҳолат деб ҳисоблайди. Асосий сабаблари:
  • Бу бефойда, ҳеч ким эътибор бермайди (24,8%);
  • Қайси органга мурожаат қилишни билмаслик (20,4%);
  • Коррупциядан ўзи манфаатдор бўлган ҳолатлар (19,8%).

Эркаклар хабар беришга кўпроқ тайёр (79,2%) аёлларга нисбатан (70,4%).

Тадқиқот мақсади:

Тадқиқот коррупцияга қарши курашда жамоатчиликнинг иштирокини ошириш, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш ва коррупция ҳолатларига қарши самарали чоралар кўриш учун аҳоли ва амалдорлар ўртасида ҳисобдорликни мустаҳкамлашга қаратилган.