11:12 | 12.11.23

                       

АҚШ ҳарбий самолёти Ўрта Ер денгизи шарқида ҳалокатга учради

Мамлакат Қуролли кучлари парвоздан ҳеч қандай душманлик мақсади кўзланмаганини билдирди.

АҚШга тегишли ҳарбий самолёт Ўрта Ер денгизи шарқида ўқув парвозини амалга ошираётган пайтда ҳалокатга учради. Мамлакат Қуролли кучларининг Европа минтақаси бўйича қўмондонлиги маълум қилишича, 10 ноябр кунги ўқув парвози вақтида фавқулодда вазият юзага келган ва самолёт қулаб тушган.

Ҳалокатдан сўнг берилган баёнотда парвоз фақат машғулот мақсадида амалга оширилгани, ҳеч қандай душманлик белгилари йўқлиги айтилади. Қўмондонлик қулаган самолёт моделини ҳам, унда парвоз қилган ҳарбийларнинг тақдири нима бўлганини ҳам очиқламаган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари бошланган.

Воқеанинг бошқа қўшимча тафсилотлари ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: