19:30 | 07.09.23

                       

АҚШ элчихонаси 2023 йил учун миграцион виза бериш тўхтатилганини маълум қилди

Сентябр ойига режалаштирилган суҳбатлар бекор қилинган ва бугунгача суҳбатдан ўтган бироқ, виза олмаганларга DV виза берилмаслиги билдирилган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 2023 йил учун ажратилган миграцион виза миқдори тугаганини маълум қилди.

Элчихона расмийларига кўра, сентябр ойига белгиланган суҳбатлар бекор қилинган. Бугунгача суҳбатдан ўтган, бироқ, виза олмаган фуқаролар DV виза олмасликлари айтилди.

«АҚШ ҳукумати жорий 2023 йилги DV дастури учун белгиланган барча иммиграцион визаларни тақдим этди. Сентябр ойининг қолган кунларига белгиланган DV дастури бўйича суҳбатлар бутун дунё бўйлаб, жумладан Ўзбекистонда ҳам бекор қилинди. DV-2023 дастури бўйича виза учун суҳбатдан ўтган, аммо виза олмаган DV мурожаатчилари, виза олиш ҳуқуқига эга эмаслар», дейилади элчихона хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил давомида АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси консуллик бўлими бутун дунё бўйлаб турли миллатларга мансуб иммигрантлар учун тасдиқланган визалар (5 511) сони бўйича бешинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда Миср (5 529) ва Жазоир (5 526) қайд этилган. Шунингдек, аввалроқ АҚШ элчихонаси 2022 йилда мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47,04 фоизига «B» тоифали визалар (сайёҳлик ва бизнес визалари) беришни рад этгани маълум бўлганди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон грин-карта визаларини олиш бўйича дунёда нечанчи ўринда экани маълум бўлди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: