13:58 | 19.11.23 962

«Исроил ва ҲАМАС келишуви яқин» — The Washington Post

Шартнома шартларига кўра, жанговар ҳаракатлар беш кунга тўхтатилади.

Исроил ва ҲАМАС АҚШ воситачилигида Ғазо секторида сулҳ бўйича «дастлабки» келишувга эришган.

Ҳарбий ҳаракатларни беш кунга тўхтатиш эвазига 50 дан ортиқ исроилликлар озод қилиниши кўзда тутилган.

Томонлар гаровга олинганларни озод қилиш яқин кунларда бошланишини ангатувчи олти саҳифали ҳужжатни тузган. Гаровга олинганларнинг биринчи «эллик ёки ундан кўпроғи» 24 соатда алоҳида кичик гуруҳларга ажратилиб қўйиб юборилади.

Шунингдек, мазкур танаффус Мисрдан Ғазо секторига етказиб бериладиган гуманитар ёрдам, жумладан, ёқилғи миқдорини сезиларли даражада кўпайтиришга имкон беради.

Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси вакили мамлакат ҳукумати «гаровга олинганлар билан боғлиқ вазиятни бирор жиҳатини» очиқлашни истамаслигини билдирган.

Фаластин ҲАМАС ҳаракати жангчилари 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилиб, 120 дан ортиқ одамни ўлдирган ва 240 га яқин кишини гаровга олган. Исроил мудофаа армияси ҳужумга жавобан Ғазо секторига ҳаво ҳужумларини, сўнг қуруқликдаги операцияни бошлади.

Фаластин томонидан келтирилган маълумотларга кўра, Ғазо секторида 7 октябрдан бери 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Нетаняху Ғазода ўт очишни тўхтатиш шартларини айтиб, Исроил бош вазири шунингдек, «гуманитар паузалар» давом этишини ҳам истисно қилмагани хабар қилинганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 314
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 729
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1081
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 826
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 446
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 935