15:34 | 20.11.23

                       

АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган ўзбекистонликлар энди мамлакатдан депорт қилинади

Шунингдек, депорт қилинганларнинг оила аъзолари нисбатан ҳам АҚШга киришга «запрет» қўлланилиши мумкин.

Американинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилишича, АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга киришга уринаётган ўзбекистонликларни чиқариб юбориш сиёсати бўйича шошилинч ўзгартиришлар киритилган.

Фото: Telegram

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти хабар қилишича, Америка Қўшма Штатларида қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Мамлакатдан чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.

«АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учманг. Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланинг», – дейилган хабарда.

Шунингдек, АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

«Америка Қўшма Штатлари хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади», – дейилади элчихона хабaрида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: