19:42 | 06.10.23 1376

Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Аввалроқ у 7 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бугун, 6 октябр куни блогер Абдуқодир Мўминовнинг иши апелляция тартибида кўриб чиқилиб, унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун Тошкент шаҳар судида Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши бўйича апелляция суди бўлиб ўтган.

Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Ражабов раислигида ҳамда судьялар М. Аҳмедов ва Ҳ. Шамшиевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилган.

Унда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 октябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг А. Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

«Ушбу ажрим устидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкинлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Абдуқодир Мўминов товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган. Жумладан, у 2023 йил 8 феврал куни Жиноят кодексининг икки моддаси – товламачилик (165-модда) ва фирибгарликда (168-модда 3-қисм) айбланиб, ҳибсга олинган. Блогер интернетда видео тарқатиш орқали жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун Э.З.дан 10 минг доллар сўраб, 3,8 минг долларни эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Яна бир ҳолатда блогер танқидий видео тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан А.Т.ни қўрқитган. Видео тарқалмаслиги учун А.Т.дан 70 минг доллар талаб қилган.

А.Т. далил сифатида Мўминов билан бўлган суҳбатнинг аудио шаклини тақдим этган.

2023 йилнинг 25 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани суди судьяси Сардорбек Содиқов раислигида унга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланган.

  • Абдуқодир Мўминов Жиноят кодексининг 141−1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандлари;
  • 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» банди;
  • 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари, 4-қисми «а» банди;
  • 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми;
  • 28, 211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1194
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 696