22:01 | 06.02.24

                       

Абдулла Арипов қозоғистонлик ҳамкасбини лавозимга тайинлангани билан табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланган Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Ҳукумат раҳбари қозоғистонлик ҳамкасбини лавозимга тасдиқлангани билан табриклади.

6 февраль куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, давлатлар раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: