19:21 | 14.05.24
Аэропортдаги қоидабузарликлар учун жарима автоматик тарзда машина эгасига юборилади. Tизим 15 майдан ишлашни бошлайди.
«Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланган. Эндиликда, кириш йўлагида рухсат этилган вақт ичида йўлакдан автомобиль чиқмаса, ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади. Бу тизим 2024 йил 15 майдан ишлашни бошлайди.
Маълумотларга кўра, терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: