15:21 | 28.05.24

                       

Афғонистондан 1 млрд сўмлик «сигарет» олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Афғонистондан 1 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди.

Сурхондарё вилоятида қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона постида мавжуд инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилган. Текширувда рентген тасвирлари автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида келтирилган товарлардан бошқа товарлар борлигини кўрсатган. Шундан сўнг, автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.

Фото: Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида хуфиёна тарзда қоғоз қутиларга жойлаштирилган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 миллиард 26 миллион сўмлик жами 27 минг қути уч хил номдаги сигарет маҳсулотлари юклангани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: