11:23 | 24.11.23

                       

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

У Ўзбекистон тарихида илк бор аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди.

Италияда бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпионлигига эришди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Шахмат Федерацияси.

Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъий назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.

Шу тариқа Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлган илк шахматчига айланди.

Бугунга қадар ўзбекистонлик спортчилардан Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: