9:06 | 12.12.23
Айрим жойларда кучли қор ёғади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат -5…-7 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат -7…-12 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат -3…-8 даража, Навоий вилоятининг шимолида эса -5…-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат -3…-8 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат -2…-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат-2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат -8…-13 даража совуқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: