8:50 | 09.12.23

                       

Ҳафтанинг шанба куни республиканинг баъзи жойларида қор ёғади

«Ўзгидромет» 9 декабр учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади.

Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида қор, ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат +1…+6 даража илиқ, шимолда -5…0 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат +1…+3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат -5…0 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: