11:01 | 07.03.24

                       

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми ўсди

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йил якуни бўйича 2,4 минг долларга етди. Кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 3,8 фоизга ўсди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажмида ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йил якунларига кўра, аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 29 291 минг сўм (ёки 2 496 АҚШ доллари эквивалентида)ни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 3,8 фоизга ўсди.

Аввалроқ 2023 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 триллион сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 миллиард долларга тенг.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: