10:50 | 21.10.23

                       

Ўзбекистондаги АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди

Ушбу импорт маҳсулотининг сотуви ҳозирча фақат Тошкентдаги саккизта ёқилғи қуйиш шохобчасида йўлга қўйилган.

20 октябрдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги UNG Petro МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди. Бу ҳақда УзбекНефтеГаз Петро телеграм каналида эълон қилинди.

Фото: Bugn.uz

Ушбу импорт маҳсулоти ҳозирча Тошкентдаги Паркент бозори, Алоқа, Чинобод, Генерал Узоқов, Бодомзор, Қорасув, Аҳмад Дониш, Чўпон-ота ҳудудларидаги АЁҚШларда сотувга чиқарилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда АИ-80 бензинини сотиб олишга чекловлар қўйилди.

Эндиликда, АИ-80 бензинини сотиб оладиган бир нафар инсон максимал 10 тонна маҳсулот олиши мумкин. Аввал, ҳар бир ёқилғи қуйиш шохобчасидан харидор ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб истаганча ёқилғи сотиб олиш мумкин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархининг ошиши ҳақида тарқалган хабарлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан рад этилиб, АЁҚШларда эски белгиланган сўммада тўлов амалга оширилиши хабар қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: