14:55 | 06.03.24

                       

Айрим касалликка чалинган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида бепул даволанади

Ўзбекистонда айрим касалликка чалинган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида бепул даволанади. Адлия вазирлиги кимлар бундай имтиёздан фойдаланиши мумкинлигини очиқлади.

Айрим касалликка чалинган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида бепул даволанади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилиниди.

Қонунчиликка кўра, бош миянинг хавфли ўсмалари, орқа мия, бош мия нервлари ва марказий нерв системасининг бошқа бўлимлари хавфли ўсмалари билан касалланган 18 ёшга тўлмаган болалар Республика Болалар миллий тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниши белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: