17:55 | 16.01.24

                       

Akfa Comfortʼдан мега-акция совғалари ўз эгаларига топширилди

2023 йил 1 сентябрдан 2024 йил 15 январгача Аkfa ўз мижозларининг содиқликлигини янада оширишга қаратилган мега-акцияни ўтказди.

Акция иштирокчилари 100 дан зиёд қимматбаҳо совғаларни, шунингдек, бош соврин – BYD’дан экслюзив чекланган ретро автомобилни ютиб олиш имконига эга бўлган.

Акцияда иштирок этиш учун Akfa Comfortʼдан иситиш радиаторини харид қилиш, компаниянинг telegram ботида штрих-кодни рўйхатдан ўтказиш ва ноёб ID-рақамини олиш керак эди. Ғолиблар рўйхатдан ўтган барча кодлар орасидан тасодифий танлаш йўли билан аниқлаб олинган.

30 декабр куни бош соврин учун тантанали қура ташлаш тадбири бўлиб ўтди, у жонли эфир орқали ва компаниянинг ижтимоий тармоқларида намойиш этилган. Акциянинг минглаб иштирокчилари орасида омад Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи ҳамюртимизга кулиб боқди. У ўзига хос дизайн, замонавий техника ҳамда қулайликнинг юқори даражасига эга бўлган BYD ретро-автомобили соҳибига айланган.

Ғолиб ва унинг оиласи ғалабадан ўз қувонч ва хурсандчилигини яшира олмади. У уйига Akfa Comfort радиатори сотиб олганини ва омадини синаб кўришга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди. Айниқса у, ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова қўнғироқ қилиб айтишини умуман кутмаган эди.

Бош совриндан ташқари ушбу акцияда, смартфон, ноутбук, телевизор, маиший техника тўплами, Малдив оролларига саёҳат учун йўлланмалар ва кўплаб бошқа қимматбаҳо совринлар ҳам ўйналган.

Akfa Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорида етакчилардан бири ҳисобланади. У кенг турдаги маҳсулотларни, жумладан, юқори самарадор, ишончли ва мустаҳкам Akfa Comfort иситиш радиаторларини ҳам ишлаб чиқаради ва сотади. Компания шунингдек, ўз мижозларига ҳам ғамхўрлик қилади ва мунтазам тарзда турли акциялар ва совринли ўйинларни ўтказади.

AKFA – самарадорлик биз билан!

Реклама ҳуқуқлари асосида

Боғланиш учун:
https://akfagroup.com/
https://www.instagram.com/akfa_home/
info@akfagroup.com

тел: +998 71 203 00 00

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: