18:00 | 27.02.24

                       

AKFA Group бир вақтнинг ўзида иккита халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Ўзбекистондаги энг йирик саноат холдингларидан бири AKFA Group бир вақтнинг ўзида иккита халқаро кўргазмада иштирок этмоқда бир вақтнинг ўзида иккита халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Ўзбекистон саноат ривожланишининг флагманларидан бири бўлмиш AKFA Group бир вақтнинг ўзида иккита халқаро кўргазмада иштирок этмоқдахалқаро майдонда мамлакатимизни намойиш этишда давом этмоқда. Шу кунларда саноат холдинги бир вақтнинг ўзида Big5 Construct 2024 (Ар-Риёд, Саудия Арабистони) ва UzBuild 2024 (Тошкент, Ўзбекистон) иккита халқаро кўргазмаларида иштирок этмоқда.

Big5 Construct Saudi Arabia 2024

Big5 Construct Saudi Arabia 2024 — 26-29 феврал кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик халқаро кўргазма. Ушбу кўргазмада қурилиш соҳасининг келажагини белгиловчи дунёдаги энг машҳур компаниялар иштирок этмоқда.Big5 Construct Saudi Arabia 2024 — бу:

  • 55 000 дан ортиқ иштирокчилар ва меҳмонлар
  • 47 мамлакатдан 1300 та компания
  • 20 000 дан ортиқ тақдим этилаётган маҳсулот ва хизматлар сони
  • Big5 Talks  форматидаги 60 дан ортиқ тадбир
  • Кўргазманинг умумий майдони 70 000 м2 ни ташкил этади

AKFA Group халқаро даражадаги тадбирда Ўзбекистоннинг ягона вакили ҳисобланади.

AKFA Group ўз стендида компания фаолиятининг бир қанча йўналишлари бўйича энг илғор ишланмаларни намойиш этмоқда. Марказий Осиёдаги экструзион алюминий профиллар ишлаб чиқарувчи энг йирик заводлардан бири BENKAM компанияси маҳсулотларига алоҳида эътибор қаратилди.

Big5 Construct Saudi Arabia кўргазмаси доирасида AKFA Group Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш этиш, йирик халқаро компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва бир қатор фойдали экспорт шартномалари тузишни режалаштирмоқда.

Тадбирнинг кўлами ва холдингни янада ривожлантиришдаги аҳамиятини инобатга олиб, Big5 Construct кўргазмасига AKFA Group компаниясининг топ-менежменти ва етакчи мутахассисларидан иборат катта делегация борди

UzBuild 2024

Big5 Construct билан бир вақтда 27-феврал – 1-март кунлари Тошкентда 25-юбилей “Қурилиш — UzBuild 2024” Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

UzBuild — Ўзбекистондаги қурилиш саноатининг етракчи кўргазмаси ҳисобланиб, анъанавий тарзда янги қурилиш мавсумини очиб бериб, унинг асосий тенденцияларини аниқлаб беради.

Жорий йилда AKFA Group стендида Ўзбекистоннинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган янги энергия тежамкор маҳсулотлар намойиш этилди. Тадбир меҳмонлари ПВХ ва алюминийдан тайёрланган дераза ва эшик тизимларининг янги моделлари, иситиш радиаторлари, замонавий фасад тизимлари, фурнитура ва бошқа маҳсулотлар билан танишишлари мумкин. AKFA Groupэкспозициясида биоиқлимли перголалар, гилётин тизимлари, Slide Master сурилма тизимлари каби инновацион маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимиздаги энг йирик саноат холдингларидан бири сифатида AKFA Group халқаро табирларда Ватанимиз обрўсини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшишни давом этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: