16:44 | 16.02.24

                       

Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда Ямало-Ненецк автоном округи Жазони ижро этиш федерал бошқармаси расман хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Навалний сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотган. Унга кўрсатилган биринчи ёрдам самара бермаган.

«2024 йил 16 феврал куни 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкум Навалний А.А. ўзини ёмон ҳис қилди, дарҳол ҳушини йўқотди. Зудлик билан муассаса тиббиёт ходимлари етиб келди ва тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилди.

Кўрсатилган жонлантириш амалиёти ижобий самара бермади, тез ёрдам врачлари маҳбуснинг ўлимини қайд этди», — дейди Жазони ижро этиш федерал хизмати.

Сиёсатчи ўлими ҳақидаги хабардан кўп ўтмай унинг ўлимига тромб кўчиши сабаб бўлгани ҳақида экспертиза хулосаси ҳам эълон қилинди.

Маълумот учун, Алексей Навалний Россия президенти Владимир Путиннинг энг ашаддий танқидчиси ҳисобланарди. Россиядаги коррупцион ҳолатлар бўйича суриштирувлар билан танилган Навалнийнинг охирги суриштируви Владимир Путиннинг Геленжикдаги саройи ҳақида бўлганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: