21:42 | 13.09.23

                       

Америкадан Ўзбекистонга 25 нафар ўқитувчи олиб келинди

АҚШ ҳукумати 2018 йилдан бери Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишга 28 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган.

Америка Қўшма Штатларининг турли бурчакларидан – Калифорниядан Флоридагача бўлган ҳудуддан 25 нафар ўқитувчи олиб келинди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Фото: U.S. Embassy Tashkent

Маълум бўлишича, улар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда инглиз тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича замонавий илғор тажрибаларни намойиш этиш орқали Қўшма Штатларнинг маданият элчилари сифатида ҳам хизмат қилади.

«Мирзиёевнинг ислоҳотларига мувофиқ, 2018 йилдан бери АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда инглиз тили ўқитиш ва ўрганишга 28 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди», дейилади хабарда.

Ушбу ёрдам бутун мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ мактаб учун юқори сифатли инглиз тили дарсликларини харид қилиш ҳамда умумтаълим мактабларидаги 15 000 нафар инглиз тили ўқитувчиси малакасини оширишни ўз ичига олади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: