16:03 | 03.01.24

                       

Андижондаги «Дўстлик» пости яқинида содир бўлган муштлашув тафсилотлари маълум бўлди – видео

Андижон Машинасозлик институти талабаси севган қизининг акалари билан муштлашган.

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани «Дўстлик» чегара пости олдида оммавий муштлашув бўлгани видеоси тарқалди. Bugun.uz маълумотларига кўра, воқеа 2 январ куни туманнинг Янги Фарғона МФЙ ҳудудида жойлашган «Дўстлик» пости яқинида жойлашган автотураргоҳда содир бўлган.

Андижон Машинасозлик институти 4 босқич талабаси, 23 ёшли Атажонов Беҳруз шу институтда ўқийдиган 23 ёшли Турсунова Дилобарнинг уйига совчи жўнатган, лекин унинг уйидагилари унга бермаслигини айтгач, Беҳруз Тиббиёт институтига бориб, қизга барибир уйланишини айтиб, ҳар хил гап-сўзлар тарқатиб юрган.

Ушбу воқеадан қизнинг акалари 29 ёшли Турсунов Абдурасул ва 33 ёшли Турсунов Фаррух хабар топиб, йигит билан телефон орқали гаплашиб ҳамда юзма-юз кўришиб , синглисини тинч қўйишини айтиб огоҳлантирган.

2 январ куни соат тахминан 21:00 ларда йигит қизнинг акаси Абдурасулга қўнғироқ қилиб, «Дўстлик» автотураргоҳига келишини, синглиси ҳақида гаплашиб олмоқчилигини айтган. Шундан сўнг, қизнинг акалари айтилган жойга етиб боришган.

У ерда Беҳруз ва Абдурасул ўзаро муштлашиб кетишган, уларнинг жанжалига автотураргоҳда турган фуқаролар аралашган. Оқибатда 23 ёшли Мухаммаджонов Мирзохид ва жанжаллашган Беҳруз Отажонов тан жароҳатлари олган.

Хўжаобод тумани ИИБ ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: