10:35 | 05.03.24

                       

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров маҳкумлар касалхонасида вафот этди

Бош прокуратура маълумотига кўра, собиқ ҳоким Жазони ижро этиш департаментига қарашли маҳкумлар учун мўлжалланган касалхонада даволанаётган бўлган.

Андижон шаҳри собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров маҳкумлар касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда Bugun.uzʼга Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

2019 йил 8 октябрдан Андижон шаҳар ҳокими лавозимига расман киришган Баҳромжон Ҳайдаров 2022 йилнинг июн ойида жиноят қилганликда айбланиб, процессуал тартибда ушланганди.

Жазони ижро этиш департаментига қарашли маҳкумлар учун мўлжалланган касалхонанинг терапия бўлинмасида даволанаётган маҳкум 05 март куни соат 00:15 да касаллиги сабабли вафот этган.

Асосий ташхис: Юрак ишемик касаллиги зўриқиш стенокардияси. Коронар қон томирлар стентлаш оперциясидан кейинги ҳолат. Гипертония касаллиги III босқич. Артериал гипертензия-III. Хавф-IV (Ўта юқори).

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: