10:11 | 14.02.24

                       

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Вилоят ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гулнора Абдуллаева бошқа лавозимга ўтаётгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Гулнора Абдуллаева вилоят ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳокимнинг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинган. Бунга Гулнора Абдуллаева Маъруфжановна бошқа ишга ўтаётгани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулстон шаҳри ҳокими Тўлқинжон Дадабаев соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилганди. Ушбу вазифани вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботиров Ғайрат Ахматович зиммасига юклатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: