13:51 | 24.03.24
Андижонда 30 дан ортиқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчи жарима майдончаси деворидан ошиб қочди. Ҳозирда 24 ёшли йигитга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.
Андижонда қоидабузар ҳайдовчи жарима майдончасидан девор ошиб қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 ёшли йигит темирйўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузгани ЙПХ ходимининг эътиборини тортган. Ҳайдовчига инспектор томонидан тўхташ ишораси берилган, бироқ у қонуний талабга бўйсунмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: