18:36 | 18.07.23 2328

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимига мушт тушириб, бурнини синдирди — видео

Гувоҳномасиз машина бошқарган ҳайдовчи автомобили жарима майдонига қўйилаётганлигидан жаҳли чиқиб, ходимга жароҳат етказган.

Ички ишлар вазирлиги Андижон вилоятида ҳайдовчи йўл-патрул хизмати ходимини уриб, бурнини синдирган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Воқеа 12 июл куни тахминан соат 11:00 атрофида содир бўлган. ЙПХ инспектори Labo автомашинасини тўхтатган. Текширувда ҳайдовчининг ҳужжатларида камчиликлар аниқланган, ҳамда машина жарима майдончасига олиб борилиши маълум қилинган. Ҳайдовчининг бундан жаҳли чиқиб, ходим билан жанжаллашиб, унинг юзига бир мушт туширган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ходимга бурун синиши ёпиқ ташхиси билан енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2–қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 115
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 975
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 295
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 487
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1052
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1206