17:36 | 07.01.24

                       

Андижонда электробус ва элетроскутерлар ишлаб чиқарилади

Вилоятда йилига 2000 та электробус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.

Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг ҳамкорлик масаласида Хитойга қилган сафарида электроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган лойиҳа бўйича келишув имзоланди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co. Ltd раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, 100 миллион долларлик икки томонлама меморандум имзоланган.

Вилоятда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.

Бундан ташқари, Хитойдаги Lanzhou Guangtong New Energy Automobile Co. Ltd раҳбарияти билан келишувга эришилган. Унга кўра, Андижонда электроскутерлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 100 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: