17:45 | 02.04.24

                       

Андижонда газ нархини асоссиз оширган «заправка» тармоқдан узилди

Андижоннинг Избоскан туманида газ нархини суний равишда оширган «заправка» тармоқдан ажратилди. «Ўзэнергоинспекция» назорат тадбирларини давом эттирмоқда.

Андижоннинг Избоскан туманида газ нархини суний равишда оширган «заправка» тармоқдан ажратилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Маълум бўлишича, 2 апрель куни туманда жойлашган «Б.И.М» МЧЖга қаршли АГТКШ асоссиз равишда нархни оширганлик ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаат «Ўзенергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида ушбу АГТКШ масъуллари огоҳлантирилишига қарамасдан суний равишда нархни оширганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар истемолчи табиий газ тармоғидан ажратилди. Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: