16:54 | 26.01.24

                       

Андижонда ҳокимликка тегишли Prado рақамни ечиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди

Тарқалган лавҳа аввалги йиллар содир бўлгани ҳамда бундай ҳолатга йўл қўйган ходим вазифасидан озод қилингани билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимлигига тегишлилиги айтилган PAA 267 давлат рақамли Prado автомашинаси давлат рақамини ечиб олиб, ҳаракатланаётгани акс этган лавҳа тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Билдирилишича, тарқалган лавҳа олдинги йилларда тасвирга олинган. 

«Раҳбарият вакили машинада бўлган тақдирда, бу каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини барча бирдек тушуна олади. Бу каби ҳолат бирор ходимнинг иш вазифасига нисбатан масъулиятсиз қарашидан юзага келиши мумкин», дейилган хабарда.

Шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ўша вақтни ўзида ходимларга тегишли тартибда огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган бир нафар ходим вазифасидан озод қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: