9:18 | 25.03.24

                       

Андижонда иккита уй ёниб кетди

Андижонда иккита уй ёниб кетди. вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ёнғин содир бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Видеодан кадр

Қайд этилишича, кеча, 24 март куни соат 16:40 да Андижон шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон» маҳалласида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБ га хабар келиб тушган.

Видеодан кадр

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:44 да ҳодиса жойига етиб борган. Соат 16:51 да ёнғин ўраб олинди ва соат 17:25 да батамом ўчирилган.

Маҳалланинг «Тўкаев» кўчасида жойлашган 20-А уйнинг том шифт қисмида 80 кв метр майдони, уй жиҳозлари ҳамда қўшни 20-уйнинг 40 кв метр майдонда шифт том қисми ёнган.

Ёнғинда уйларнинг 500 кв метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: