23:15 | 10.06.24

                       

Андижонда кислород балони ёрилиб кетди

Андижонда кислород балони ёрилиб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Андижон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда «Асакада газводанинг кислород балони ёрилиб кетти» сарлавҳаси остида тарқалган видеога расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 30 май куни Асака тумани Камолот МФЙ Марғулоний кўчаси худудида 1999 йил туғилган Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шугуълланаётган вақтида кислород (хаво) балони ёрилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Тадбиркор билан техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқномадан ўтказилган. Ҳозирда ходиса омиллари ўрганилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: