13:41 | 16.05.24

                       

Андижонда Lacetti светофорнинг қизил чироғидан югуриб ўтган пиёдани уриб юборди

Андижонда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғидан югуриб ўтган ўқитувчини уриб юборди.

Андижонда 13 май куни соат 15:00лар атрофида Lacetti светофорнинг қизил чироғидан югуриб ўтган пиёдани уриб юборди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Пахтаобод тумани «Тўпабжувоз» маҳалласида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Х.Ж бошқарувидаги «Ласетти» тартибга солинган чорраҳада светофорнинг яшил чироғида кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан кескин югуриб ўтган пиёда, 1983 йилда туғилган Б.Д. уриб юбориб, ЙТХ содир этган. Оқибатда, пиёда «ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши» билан боғлиқ тан жарохати олган.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: