14:56 | 24.11.23

                       

Андижонда мактаб ўқувчиси IELTS дан 8 баллни қўлга киритди

Андижон вилояти ҳокимлиги унинг Ўзбекистондаги энг юқори натижани қайд этганини айтиб чиқди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Қўрғонтепа туманидаги 4-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Халқаро IELTS имтиҳонида энг юқори баллни қўлга киритгани ҳақида хабар берди. Бизга маълумки, Ўзбекистонда IELTS имтиҳонларида максимал — 9 баллни қўлга киритганлар ҳам кўпайиб бормоқда. Bugun.uz мухбири ахборотга аниқлик киритиш, ҳақиқатдан ҳам ўқувчи 9 баллни олгани ёки йўқлигини билиш мақсадида ўқувчи таҳсил оладиган мактаб директори Расулжон Мирзаев билан боғланди.

Унинг билдиришича, 11-синф ўқувчиси Абдураҳимов Жавлонбек Ўткирбек ўғли IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритган. У Андижон вилояти ҳокимлиги маълумот берганидек «Ўзбекистонда энг юқори натижа»ни қайд этмаган. Бундай натижага эришганлар мамлакатда жуда кўп, лекин 9 балл олганлар саноқли ҳисобланади.

«Жавлонбек бундан уч ой аввал ҳам IELTS имтиҳони топшириб, 7 балл олган эди. Уч ой давомида натижасини яхшилаб, 8 га кўтаришга муваффақ бўлди», дейди мактаб директори.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: