20:39 | 17.05.24

                       

Андижонда ишдан ҳайдалган 20 киши иш жойига қайтарилди

Андижонда ишдан ҳайдалган 20 киши иш жойига қайтарилди. Шунингдек, фуқароларга 867 млн сўм иш ҳақлари ундириб берилган.

Андижон вилоятида фуқароларни ишга қайтариш ва иш ҳақларини ундиришга доир ижро ҳужжатлари назоратга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан фуқароларни ишга тиклаш ва иш ҳақларини ундиришга оид ижро ҳужжатлари алоҳида назоратга олинган. Хусусан, ўтган даврда, ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 20 нафар ходимлар иш жойларига қайта тикланди.

Шунингдек, тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундиришга оид 209 та 1,1 миллиард сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, 183 та ижро ҳужжатларига асосан фуқаролар фойдасига жами 867 миллион сўм иш ҳақлари амалда ундириб берилиши таъминланди

«Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка кўра ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган», – деб ёзди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: