13:05 | 14.12.23

                       

Андижондаги «Яшил боғлар»га 12 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов вазирлик ва унинг вилоят бошқармаси ходимлари билан бирга Андижон вилоятидаги «Яшил боғ» ҳудудида дарахт кўчатларини ўтқазди.

Андижондаги «Яшил боғ»га Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов вазирлик ва вазирликнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан бирга дарахт кўчатлари ўтқазди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

«Яшил боғ» ҳудуди 15 гектардан иборат бўлиб, 5 000 та дарахт экилди. Андижон вилоятида жами 36,1 гектар майдонда «Яшил боғ»лар ташкил қилинган. Боғларда каталпа, ясин, акация, клён, шарқ туяси, садақайрағоч, сурия атиргули, каштан, шумтол, павлония каби 12 000 га яқин кўчатлар ўтқазилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Бундан ташқари, «Янги Андижон» массивидаги 1 гектар майдонда «Экология вазирлиги боғи» ҳам ташкил қилинмоқда. Таъкидлаш жоизки, кўчатларни парваришлашда томчилатиб суғориш усулидан фойдаланилади. Бундан мақсад самарадорликка эришиш ва сувдан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўймасликдир.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: