20:59 | 06.03.24

                       

Ангренда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилмоқда

Мактабларда ота-оналар кузатув кенгаши билан мактаб маъмурияти ҳамкорликда йиғилиш ўтказилиб, телефондан таълим муассасасида умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди ва маъқулланди.

Тошкент вилояти ҳокимининг умумтаълим мактаб директорлари билан ўтказган очиқ мулоқотида таълим муассасаларида «Телефонсиз мактаб» тизимини жорий этиш таклифи илгари сурилганди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам бу борада қатъий белгилаб қўйилган.

Мазкур қарор ва таклиф ижросини таъминлаш юзасидан Ангрен шаҳридаги 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилиб, ўқувчиларнинг эътибори устозлар томонидан берилаётган билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди.

Шунингдек, ота-оналар кузатув кенгаши билан мактаб маъмурияти ҳамкорликда йиғилиш ўтказилиб, телефондан таълим муассасасида умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилди ва барча томонидан бирдек маъқулланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: