14:31 | 27.11.23

                       

«Антиструмин» билан заҳарланиши билан боғлиқ воқеа бўйича уч нафар шифокорлар қамоққа олинган

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, уларнинг уч нафари ҳам олима шифокорлар бўлишган.

Ўзбекистонда 450 нафар бола «Антиструмин» билан заҳарланиши билан боғлиқ воқеа бўйича уч нафар олима шифокорлар қамоққа олинган.

Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, икки ойлик терговдан сўнг, икки аёл 7 ноябр куни ҳамда 16 ноябр куни яна бир аёл шифокор ҳибсга олинган. Улар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича директори ўринбосари – бош шифокор, ССВ бош эндокринологи, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази лаборатория мудири, катта илмий ходим, ССВ болалар бош эндокринологи ҳамда ҳозирда АҚШ фармакопеясининг проектида катта техник маслаҳатчи бўлиб фаолият юритаётган собиқ ССВ Дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлишган.

Сентябрда юзлаб болалар жиддий заҳарланиш белгилари билан касалхоналарга ётқизилганда, расмийлар болалар заҳарланганини рад этганди, сўнг, заҳарланиш бўлганини тан олиб, болалар «антиструмин» дорисини қабул қилганини маълум қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: