13:01 | 17.05.24

                       

АҚШда ўзбекистонлик эркак қамалди

АҚШда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик акс этган материалларни чегарадан олиб ўтгани учун ўзбекистонлик эркак 19 йилга қамалди.

АҚШда 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриев болаларга нисбатан жинсий зўравонлик акс этган материалларни чегарадан олиб ўтгани учун 19 йилга ҳукм қилинди. У 2023 йил 26 сентябрда ўз айбига иқрор бўлган. Бу ҳақда АҚШ Адвокатлик идораси хабар берди.

Маълум қилинишича, Нуриев 2022 йил 13 январь куни Флоридадан Тошкентга жўнаб кетган. Шу йилнинг 20 февраль куни у Тошкентдан Орландога (Флорида) қайтган. Нуриев Қўшма Штатларга қайтганидан сўнг, АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати (CBP) унинг телефонини текширган. Ундан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирлари топилган.

Кейинги суд-тиббий экспертиза текширувига кўра, Ўзбекистон фуқароси интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида таништириб, вояга етмаган қизларни шаҳвоний суратлар олишга, унга юборишга ундаган. Ушбу ишни АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш ҳамда Федерал тергов бюроси текширган. Қўшма Штатлар адвокатлари ёрдамчиси Шеннон Лори ва Кортни Ричардсон-Жонс томонидан жиноий иш қўзғатилган. Султон Нуриев 2023 йил 26 сентябрда ўз айбига иқрор бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: