23:36 | 01.04.24

                       

АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Жиззах ва Навоий вилоятларида фуқароларни Америкага ишга жўнатишини айтиб, пулларини фирибгарлик билан ўзлаштирганлар ушланди.

Америкага ишга юборишину ваъда қилиб, фуқароларнинг пулларини «ухлатганлар» қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Қ. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган .        

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: