19:18 | 15.09.23

                       

Александр Лукашенко музокара учун Сочига келди

Лукашенконинг матбуот хизмати давлат раҳбарлари Сочидаги учрашувда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишларини маълум қилган.

Беларус Президенти Александр Лукашенко Владимир Путин билан учрашиш учун Сочига келди. Бу ҳақда «Sputnik Belarus» нашри хабар берди.

Фото: Sputnik Belarus

Маълумотларга кўра, Беларус раҳбари кеча Россияга учиб кетган эди. Лукашенконинг матбуот хизмати давлат раҳбарлари Сочидаги учрашувда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишларини маълум қилган.

Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса президентлар турли долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун учрашаётганини билдирган, аммо бу долзарб мавзулар қандай мавзулар эканлиги борасида аниқ фикр билдирмаган.

Бу йил бошидан бери Лукашенко ва Путиннинг еттинчи учрашувидир. Уларнинг сўнгги учрашуви июл ойининг охирида Санкт-Петербургнинг Константиновский саройида бўлиб ўтган эди.

Россия ва Беларус давлат раҳбарлари юзма – юз учрашувлардан ташқари доимий равишда телефон орқали боғланиб туришади. Давлат раҳбарларининг сўнгги телефон мулоқоти 30 август куни бўлиб ўтган ва Путин Лукашенкони туғилган куни билан табриклаган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 сентябр куни Европарламент Лукашенкони Россия томонидан Украинада содир этган ҳарбий жиноятларда «шерик» деб атаб, Беларус Республикасига қарши санкциялар пакетини жорий этиш таклифини илгари сурган эди.

Резолюцияда ,шунингдек, Беларус «Россиянинг сунъий йўлдош давлати» деб аталган ва ҳозирда Россия учун амалда бўлган санкцияларни Беларусга «нусхалаш» кун тартибига қўйилган.

Парламент, шунингдек, Россия ва Беларусни «жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича юқори хавфли учинчи томон давлатлар рўйхати»га киритишга чақирган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: