21:06 | 12.09.23 1901

Арманистон Қорабоғ устидан Озарбайжон суверенитетини тан олди — Путин

Арманистон раҳбарияти 1991 йилгача Озарбайжон ССР таркибида бўлган барча ҳудудда, жумладан Тоғли Қорабоғда ҳам Баку ҳокимиятини тан олган.

Россия Президенти Владимир Путин давом этаётган Шарқий Иқтисодий Форум йиғилишида Арманистон расман Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ҳокимияти ўрнатилганини тан олди деб хабар берди.  ТАСС нашрининг хабар беришича, мазкур баёнот Арманистоннинг маркази Степанакерт бўлган Тоғли Қорабоғга нисбатан даъволарига бутунлай чек қўяди.

Форумда нутқ сўзлаган Россия раҳбари бир қадар жиддий баёнотлари қаторида Арманистон масаласига ҳам диққат-эътибор қаратди. Россия етакчисининг баёноти мамлакатнинг ҳакамлик мақомини ифода этади ва расмий кучга эга.

«Гап нафақат сўнгги можаро оқибатлари ҳақида, балки Арманистон раҳбариятининг Қорабоғда Озарбайжон суверенитетини тан олгани ҳақида ҳам кетмоқда. Бу Прага баёнотида ҳам келтириб ўтилган. Арманистон раҳбарияти 1991 йилгача Озарбайжон ССР таркибида бўлган барча ҳудудда, жумладан Тоғли Қорабоғда ҳам Баку ҳокимиятини тан олди. Бу содир бўлди. Бу бизнинг қароримиз эмас – бу амалдаги Арманистон раҳбариятининг қарори,» — дея ўз баёнотига муносабат билдирган Владимир Путин.

Путин Қорабоғ минтақасида тинчликпарвар кучларини сақлаб турган Россия учун Арманистоннинг бу баёноти қанчалик аҳамиятли эканлиги борасида ҳам фикр билдириб ўтган. У Ереваннинг тутган йўли руслардан унча фарқ қилмаслигини, арманлар ўзлари Қорабоғни Бокуга расман топшираётган бир пайтда ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмаслигини айтиб ўтган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1657
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1303
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094