19:37 | 14.08.21

                       

Археологлар Туркияда афсонавий Троя отини топди — фото

Унинг қайси даврга оид экани маълум қилинди

Археологлар Туркия ҳудудида Троя отининг парчаларини топди. Бу ҳақда «Greek Reporter» хабар берди.

Фото: «The Christian Broadcasting Network»

Маълум бўлишича, археологлар буни олдинроқ топган. Лекин унинг ҳақиқийлигини исботлаш бир қанча вақт талаб қилган. Айни вақтга келиб топилмаларининг ҳақиқийлигини исботловчи далиллар эълон қилинган. Таъкидланишича, юнон мухбири археология олами учун сенсацион артефактни ўрганиш жараёни ҳақида ҳамма нарсани айтиб берган.

Қайд этилишича, олимлар олдин Троя шаҳри жойлашган Гиссарлик тепалигида ишлаётганда ёғоч буюм қолдиқларини топган. Экспонат ғаройиб тарзда жойлаштирилган, узунлиги ўн беш метргача бўлган арча тахталарининг бўлакларидан иборат бўлган.

Фото: «Jorge Lascar»

Бостон университети археологлари Крис Уилсон ва Кристин Морриснинг таъкидлашича, буюм милоддан аввалги XII–XI асрлар орасида тайёрланган. Бу саналар афсонавий Троя уруши даврига тўғри келади. Бундан ташқари, буюмнинг тузилиш шакли қадимги тарихчилар ўз асарларида таърифлаганидек, даналикларнинг айёр совғасига жуда ўхшайди.

Буларнинг барчаси олимларга шаҳар қулашининг асосий сабабларидан бирига айланган Троя отини кашф этганликларини ишонч билан айтиш имконини беради.

Аввалроқ Қозоғистонда ноодатий нақшга эга қадимий ҳайкал топилганди. Шунингдек, Шри-Ланкада дунёдаги энг катта қимматбаҳо тош аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: