12:39 | 03.05.24
Ўзбекистонликлар Россияга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар Россияга киритилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, Telegram’да 2024 йилнинг 2 май куни ўзбекистонликлар Россияга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан бу ҳолат ўрганилди. Улар Москва шаҳридаги Внуково, Шереметьево, Домодедово аерпортларининг масъул ходимлари билан боғланишган ва Ўзбекистонликлар Россияга киритилаётгани аниқланган.
Шунингдек, автомашиналар орқали Россияга кириладиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги Озинки, Маштаково, Сагарчин божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилган. Ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, республикадагилар бирон-бир тўсиқсиз киритилаётгани малум бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: