21:42 | 16.06.23
Ҳайвонот дунёсига етказилган 311 миллион 850 минг сўм зарар ҳуқуқбузар томонидан қопланиши айтилди
2023 йилнинг 14 июн куни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Касби тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Касби туманида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат тадбири ўтказилди.
Тадбирида «Касби» МФЙ, Обод маҳалла кўчасида яшовчи фуқаро M.И. яшаш хонадонида Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда «CITES» конвенциясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб, уларни ваҳшийларча нобуд қилаётгани аниқланди. Тезкор тадбирда 20 та эчкиэмарнинг тутқунликда сақланаётгани ва 43 та эчкиэмар ўлдирилиб, териси шилиб олингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро M.И.дан 20 та тирик эчкиэмар ва 43 та эчкиэмарнинг териси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳолат бўйича:
Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: