19:10 | 25.12.23

                       

Қашқадарёда 7 ой жинсий қулликда бўлган қизнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилди

14 ёшли ушбу қизга нисбатан қилинган жинсий тажовуз бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. томонидан етти ой давомида таҳдид орқали жинсий эксплуатация қурбонига айланган 14 ёшли Ч.Т. билан Болалар омбудсмани учрашув ўтказди.

Фото: Болалар омбудсмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил қизга кўрсатилаётган ижтимоий кўмак, таълим шароитлари ҳамда эмоционал-психологик ёрдам ҳолатини ўрганди.

Фото: Болалар омбудсмани

Келтирилишича, 2009 йилда туғилган қизнинг аҳволи анча яхшиланган ва психолог томонидан унга доимий тарзда кўмак кўрсатилмоқда.

Фото: Болалар омбудсмани

Педагоглар жалб қилинган ҳолда болага мактаб дастуридаги асосий фанлардан дарслар ўтилмоқда.

Фото: Болалар омбудсмани

Жумладан, унда инглиз тили ва компютер саводхонлигига катта иштиёқ ошиб, тасвирий санъатга эса алоҳида қобилияти борлиги аниқланган.

Фото: Болалар омбудсмани

Маълумот учун, ушбу жиноят бўйича Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ онаси Россияда, отаси ичкиликка берилган 14 ёшли ушбу қизчани фоҳишаликка мажбурлаб келган аёл ушлангани ҳақда хабар берилганди. Кейинчалик, қиз ҳақида қўшимча маълумот берилганди. Бундан ташқари, қизни жинсий қулликда ушлаб тургани айтилган аёл қамоққа олингани ҳақда хабар берилганди.